Россия пойтахтида Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди
Октябрь 21, 2025. 17:31 • 2 дақ
• 68
ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Москва давлат лингвистика университетида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, университетда "Рақамли асрда ўзбек тилини ўқитиш: муаммолар ва истиқболлар" мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди. Унда Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи университетлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилар иштирок этди.
Иштирокчилар онлайн таълимга глобал ўтиш ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда рақамли таълим платформаларини ривожлантириш шароитида ўзбек тили ўқитувчилари олдида турган долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар.
Москва давлат лингвистика университети қошидаги Ўзбек тили ва маданияти маркази директори Бегам Қораева ўз маърузасида университетда ўзбек тилининг ўқитилиши тарихи ва ўзбек маданиятини ўрганишда талабаларни нимага кўпроқ қизиқтириши ҳақида гапирди.
– 2011 йилдан бери Москва давлат лингвистика университетида дарс бераман. Ўтган йиллар давомида университетда ўзбек тилини ўқитиш анча йўлни босиб ўтди, – деди у. – 2022 йил апрель ойида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилишидан олдин ҳам ўзбек тили фаол ўқитилаётган эди. Бугунги кунда бир қанча битирувчиларимиз Россиянинг бошқа олий ўқув юртларида ўзбек тилидан дарс бермоқда. Айни пайтда университетда "Халқаро минтақашунослик" йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўзбек тилини ўрганмоқда, тилни яхши биладиган битирувчиларнинг умумий сони эса элликдан ошди.
Маърузачилар, шунингдек, бундай мазмундаги тадбирлар маданиятлараро мулоқот муҳимлигини таъкидлаш баробарида, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги маданий-гуманитар ва академик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этдилар.
Тадбирнинг мушоира қисмида ўзбек адабиётининг мумтоз намоёндалари Алишер Навоий, Ғафур Ғулом ва Зулфия шеърлардан ўқиб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди