Шанхайда Ўзбек тили байрами нишонланди
Ноябрь 03, 2025. 09:36 • 1 дақ
• 64
ШАНХАЙ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда ушбу шаҳарда таҳсил олаётган талабалар ва истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар иштирок этди. Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу сана муносабати билан ватандошларимизга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг миллат маънавияти, миллий ўзига хослик ва маданий меросни сақлаш ҳамда авлоддан-авлодга етказишдаги муҳим ўрни ҳақида тўхталдилар. Ўзбек тили нафақат миллий бирлик ва ифтихор тимсоли, балки мамлакатнинг халқаро майдондаги имижи ва дипломатиясининг муҳим таркибий қисми ҳам ҳисобланиши таъкидланди.
2017 йилдан буён Шанхай чет тиллар университетида фаолият юритаётган "Ўзбек тили маркази"да хитойлик талабалар тилимизнинг шаклланиш тарихи, ўзига хос хусусиятлари ва грамматикасини ўрганиб келишаётгани алоҳида қайд этилди.
Бу, ўз навбатида, ўзбек тилини оммалаштириш, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда ушбу марказнинг хитойлик талабалари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида амалиёт ўтамоқда.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзбек тили, унинг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ қизиқарли тарихий маълумотлар билан ўртоқлашди. Она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, жаҳон миқёсида нуфузини ошириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди