Эйндховендаги ўзбек аёллари Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилди
Март 11, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 173
ЭЙНДХОВЕН, 13 март. /“Дунё” АА/.Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида кенг нишонланган Халқаро аёллар кунида мазкур мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам муносиб иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида турли халқаро аёллар ташкилотлари, жамиятлари ва жамоат гуруҳлари ўз фаолияти, маданий мероси ва ижтимоий ташаббусларини тақдим этди.
Хусусан, Бенилюкс мамлакатларидаги Ўзбекистонлик аёллар жамияти аъзолари фаол иштирок этиб, миллий маданият ва анъаналарни кенг аудиторияга тақдим этди. Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини танитиш, туризм имкониятларини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.
Байрам доирасида Ўзбекистон маданиятига бағишланган махсус бурчак ташкил этилиб, миллий анъаналар, ҳунармандчилик намуналари, туристик буклетлар ва миллий либослар намойиш этилди.
Шунингдек, Эйндховенда истиқомат қилаётган ватандошимиз Гулбаҳор Джалилова ўз ижодий асарлари билан меҳмонларни таништирди. Иштирокчиларга Ўзбекистон ҳақида кенг кўламдаги маълумот берувчи флаерлар тарқатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси