Logo

Стокгольмда ҳам Наврўз кенг нишонланди

Апрель 04, 2026. 12:00 • 50 сония

57
Стокгольмда ҳам Наврўз кенг нишонланди

СТОКГОЛЬМ, 4 апрель. /«Дунё» АА/. Швеция пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган катта маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Швеция, Дания ҳамда Норвегияда истиқомат қилаётган 200 дан ортиқ ватандошларимиз иштирок этгани байрамга алоҳида кўтаринки руҳ бағишладилар.

Байрам доирасида миллий таомлар билан безатилган дастурхон ёзилиб, жонли миллий мусиқа садолари, қўшиқ ва рақслар ҳамда ранг-баранг маданий чиқишлар намойиш этилди.

Иштирокчилар томонидан Наврўз халқимиз бой тарихининг, қадимий анъаналари ва бетакрор маданий меросининг ёрқин намунаси эканлиги эътироф этилди.

Швеция пойтахтидаги байрам дастури барча меҳмонлар хотирасида Ватан атрофида бирлашиш, миллий қадриятлари асраб-авайлаш ва ўзаро жипслик рамзи сифатида чуқур таассурот қолдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш