Тил миллатнинг маънавий ва маърифий бойлиги
Октябрь 27, 2025. 09:47 • 46 сония
• 94
ЛОНДОН, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Буюк Британияда яшаётган ва таълим олаётган ватандошлар иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов иштирокчиларни Ўзбек тили байрами куни билан табриклаб, тил миллатнинг маънавий ва маърифий бойлиги эканлигини, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, иштирокчиларга ҳозирда республикада ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон – Британия ҳамкорлигикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясининг 40 йилдан кейин Париждан ташқарида – Самарқандда ўтказилишининг тарихий аҳамияти ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий ва туризм салоҳиятига тўхталиб ўтилди.
Анжуман давомида Оксфорд университетида "Ўзбек тили дастури" таъсис этилди. Дастур доирасида мазкур университет талабалари ва илмий изланувчилари ўзбек тилини ўрганиш учун катта имкониятга эга бўладилар.
Тадбир якунида мушоира ташкил этилда, унда ватандош талаблар томонидан ўзбек тилида шеърлар ўқиб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди