Туркияда ўзбек тилини ўргатиш бўйича онлайн курслар ташкил этилди
Октябрь 24, 2025. 18:37 • 2 дақ
• 32
ИСТАНБУЛ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Туркияда яшовчи этник ўзбеклар ва она тилимизни ўрганаётлар учун "Ўзбек тили ва маданияти" мавзусида онлайн курслар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркистонликлар маданий ва ижтимоий ҳамкорлик жамияти" кўмагида ташкил этилган курс 25 киши қамра олди. Эътиборлиси, ўзбек тилини ўрганиш бўйича ўқувларда иштирок этаётган орасида университет ва мактаб ўқитувчилари, талабалар ва тадбиркорлар бор.
Бош консул Шерзод Абдуназаров ўзининг кириш нутқида ўзбек тили тарихи, ривожланиш босқичлари ва она тилимизда ёзилган ҳамда жаҳон адабиёти хазиналаридан муҳим ўрин эгаллаган асарлар муаллифлари ҳақида тўхталди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида ўзбек тилида маъруза қилгани алоҳида урғуланди.
"Ватандошлар" фонди раҳбари Одилжон Сатторов Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги "Давлат тилини янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳақида маълумот берди. Қарорда Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказиш ва олимпиада ғолиблари республика олий таълим муассасаларининг "филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти" таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгилани маълум қилинди. Энди хориждаги ватандошларда ҳам Ўзбекистондаги университетларнинг мазкур йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқиш имконияти яратилди.
Онлайн курс давомида аввал ўтказилган дарсларда қатнашган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди