Logo

Гуанчжоуда Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Февраль 11, 2026. 19:41 • 58 сония

226
Гуанчжоуда Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

ГУАНЧЖОУ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан юртдошларимиз иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Алишер Навоийнинг бой адабий мероси, инсонпарварлик ғоялари, давлат қурилиши ва маънавият соҳасига қўшган улкан ҳиссасини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз қалбида миллий қадриятларга ҳурмат ва ифтихор туйғуларини кучайтиришдан иборат бўлди.

Унда Гуанчжоу ва Фошань шаҳарларида истиқомат қилаётган ва фаолият юритаётган ватандошлар иштирок этди. Тадбирда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, “Хамса” асари, туркий тил ривожига қўшган ҳиссаси, Навоий маънавий меросининг бугунги даврдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Тадбир доирасида Хитойнинг жанубий провинцияларида Навоий меросини оммалаштириш, ўзбек тили ва адабиётининг нуфузини ошириш, миллий маданий анъаналарни асраб-авайлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш