Logo

Хўжандда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Октябрь 27, 2025. 19:29 • 49 сония

25
Хўжандда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди

ХЎЖАНД, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Сўғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўзбек тили байрамига бағишланган маданий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўтказилган ушбу маданий тадбирда Тожикистон ва Ўзбекистон санъат ва адабиёт намоёндалари, таълим соҳаси ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Хусусан, Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма театри ижодкорлари – бош режиссёр Достон Ҳақбердиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, актёрлар Бозорбек Холмўминов, Феруза Саримсоқова, Юлдуз Сиримбетова тадбир меҳмони бўлишди.

Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси, "Дўстлик" ордени соҳиби Илҳом Юсупов, Тожикистон Дўстлик ва маданий алоқалар жамияти ходими Латифжон Султонов ва бошқалар меҳмонларни байрам билан табриклаб, ўзбек тилининг дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида икки давлат ижодкорлари томонидан ўзбек тилидаги  шеърлар ўқиб берилди ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш