Logo

Римдаги Наврўз байрами интеллектуал ўйинларга уланиб кетди

Март 24, 2026. 17:57 • 2 дақ

216
Римдаги Наврўз байрами интеллектуал ўйинларга уланиб кетди

РИМ, 25 март. /“Дунё” АА/. Италия пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сапиенца университети талабалари ташаббуси билан Наврўз байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дастлаб, 21 март куни университет бош кампусида “Navro‘z Zakovat Quiz” интеллектуал ўйинининг байрам турнири ўтказилди. Унда 8 та жамоа, жами 60 нафарга яқин киши иштирок этди. Мусобақа якунида “Paradox” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

22 март куни Римда 200 нафарга яқин меҳмон қатнашган Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди. Иштирокчилар орасида Италиянинг турли шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар, Европанинг бошқа мамлакатларидан келган ватандошлар ва хорижлик талабалар ҳам бор эди.

Меҳмонлар палов, сомса, чучвара ва бошқа ўзбек миллий таомларидан татиб кўришди. Италия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган талабалар ўзбек маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиб, мусиқа садолари остида миллий рақсларда иштирок этди.

Интеллектуал ўйинда ғолиб бўлган “Paradox” жамоаси элчихона томонидан имзоланган махсус сертификат ва талабалар томонидан тўпланган пул мукофоти билан тақдирланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш