Logo

Токио телеминораси Наврўз байрами марказига айланди

Март 25, 2026. 09:25 • 2 дақ

103
Токио телеминораси Наврўз байрами марказига айланди

ТОКИО, 25 март. /“Дунё” АА/. Токио халқаро санъат фестивали доирасида Ўзбекистон элчихонаси томонидан Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маданий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Токио телеминораси майдонида Япония ташкилотлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Қатнашчилар ушбу фестиваль ҳар йили Ўзбекистон ва Япония маданиятларини яқинлаштириш, миллий анъаналарни оммалаштиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ташкилотчилардан бири – “Cultural Sending Promotion Committee” компанияси раиси Тачибана Харука фестиваль доирасида ҳар йили Ўзбекистон ва Япония мусиқа анъаналари уйғунлашган ҳолда намойиш этилаётганини қайд этди. У мазкур тадбир орқали Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, миллий қадриятлари ҳамда уч минг йиллик тарихга эга Наврўз байрамининг мазмун-моҳиятини япон жамоатчилигига кенг таништириш имкони яратилганини эътироф этди.

Дастур доирасида Наврўз байрамининг янгиланиш, эзгулик ва бирдамликни ифодаловчи аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда уни нишонлаш анъаналари ҳақида тақдимот намойиш этилди.

Концерт дастурида “Гулистон” рақс ансамбли томонидан миллий рақслар ижро этилди. Шунингдек, турли мамлакатлар иштирокида халқаро маданий парад бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон миллий либослари ҳамда рамзлари кенг намойиш қилинди.

Тадбир меҳмонларига Ўзбекистоннинг бой туристик салоҳияти, сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. “Ўзбекистонга марҳамат” мавзусидаги видеороликлар намойиш қилиниб, иштирокчиларга туристик буклетлар тарқатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш