Ўзбек тили – миллий ва маънавий бойлигимиз
Октябрь 19, 2025. 12:39 • 1 дақ
• 116
НОВОСИБИРСК, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Давлат илмий-техник жамоат кутубхонасида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлат илмий-техника жамоат кутубхонаси директори Ирина Лизунова анжуманнинг очилиш қисмидаги нутқида тадбирнинг Новосибирск илмий ва маданий ҳаётидаги аҳамияти ва ўзбек тилининг жаҳон адабиётидаги ўрни ҳақида тўхталди. "Анжуман кутубхона биноси ичида жойлашган Ўзбекистон тарихи, маданияти ва фанлари хонасида ўтказилаётгани билан алоҳида аҳамият касб этади", – деди у.
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров ўз навбатида ўзбек тили – миллатимизнинг миллий ва маънавий бойлиги эканлигига эътибор қаратди. Шунингдек, у ўзбек тили асрлар давомида уч босқич: қадимги туркий, эски ўзбек ва янги даврларни босиб ўтганига тўхталди. Бугунги кунда давлат мақоми берилган ўзбек тили ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий номи билан узвий боғлиқлиги урғуланди.
"Улуғ аждодимиз мероси унинг буюклиги, жаҳон маданияти, адабиёти, шеърияти учун беқиёс қадр-қимматини англашда ҳамон муҳим ўрин тутмоқда", – деди бош консул.
Тадбир сўзга чиққанлар, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро майдонда нуфузи ортиб бораётганини таъкидладилар. Шунингдек, Алишер Навоийнинг бой мероси, хусусан унинг ўзбек тили ривожидаги ўрнига тўхталиб ўтдилар.
Анжуман давомида ўзбек тилида шеърлар ўқилди, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Ўзбек тилида нашр этилган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди