Logo

Россиянинг Чебоксари шаҳрида рус ва чуваш тилларига таржима қилинган Навоий асарлари эътироф этилди

Февраль 11, 2026. 15:36 • 58 сония

267
Россиянинг Чебоксари шаҳрида рус ва чуваш тилларига таржима қилинган Навоий асарлари эътироф этилди

ЧЕБОКСАРИ, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Чувашия халқлари дўстлиги уйида буюк мутафаккир, шоир ва ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг 585 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Чувашия Республикасининг таниқли маданият ва санъат арбоблари, Навоийшунос олимлар ва ватандошлар иштирок этди.

 Тадбирда сўзга чиққанлар буюк давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой мероси, нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиёти, миллий маданият ва халқнинг адабий-эстетик дунёқараши ривожланиш тарихидаги аҳамияти ҳақида гапирди.

Ижодий шеърият кечасида рус, чуваш тилларига таржима қилинган Алишер Навоий асарлари эътироф этилди. Ўзбек маданият маркази вакиллари ижросида, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Тадбир давомида намойиш этилган ўзбек миллий ҳунармандчилиги, адабиёти ва мусиқа асбоблари кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш