Logo

Саудия Арабистони олий ўқув юртларида ўзбек халқининг атоқли намояндаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди

Февраль 11, 2026. 11:35 • 55 сония

358
Саудия Арабистони олий ўқув юртларида ўзбек халқининг атоқли намояндаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди

ДАММАМ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия маъмурий марказидаги олий таълим муассасаларида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирлар Саудия Арабистони олий ўқув юртлари ўқитувчиси, Ўзбекистон фуқароси Айтен Алкахтани ташаббуси ва мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Иштирокчиларга Алишер Навоийнинг мутафаккир ва жамоат арбоби сифатидаги аҳамияти ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат арбоби, саркарда ва шоир сифатидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди. Уларнинг Марказий ва Жанубий Осиёда адабиёт, маданият ва гуманистик қадриятлар ривожига қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди.

Тақдимотлар доирасида талабалар юртимизнинг тарихий ва маданий мероси, шунингдек, унинг буюк намояндаларининг жаҳон тараққиётидаги ўрнини чуқурроқ англаш имкониятига эга бўлдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш