Оқтов шаҳридаги марказий кутубхонада Ўзбек тили ва адабиёти бурчаги очилди
Октябрь 23, 2025. 13:02 • 40 сония
• 79
ОҚТОВ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги марказий кутубхонада 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир "Ўзбек тили ва адабиёти бурчаги"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Мангистау вилояти ҳокимияти вакиллари, дипломатик корпус, вилоят маданий марказлари, ватандошлар, талабалар, олимлар ва ватандошлар иштирок этди.
Йиғилганлар Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўзбек тилини ривожлантириш, давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда янги Уйғониш даври – пойдеворини яратиш асосий мақсад этиб белгилангани таъкидланди.
Оқтов вилояти Ўзбек маданият маркази вакиллари ва талабалар машҳур ўзбек ёзувчилари, хусусан, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шеърларидан парчалар ўқиб бердилар.
Тадбир доирасида кутубхонада "Ўзбек тили ва адабиёти" бурчаги очилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди