Logo

Хорватия бизнес вакиллари Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини ўрганмоқда

Май 23, 2024. 17:02 • 33 сония

1529
Хорватия бизнес вакиллари Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини ўрганмоқда

БУДАПЕШТ, 23 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Хорватиянинг "Подравка" компанияси бош менежери Мстислав Матийевич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзбек маҳсулотларини Хорватия бозорига экспорт қилишни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилинди.

Мстислав Матийевич "Подравка" компанияси ўз бизнесини янги бозорларда, хусусан, Марказий Осиёда ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон маҳсулотларининг таннархи ва сифати компания талабларига мос келса экспортни йўлга қўйиш мумкин.

Учрашув якунида Хорватия корхоналарига ташрифларни ташкил этиш ва хорват бизнес вакиллари билан ўзаро мулоқот давом эттириш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш