Logo

Ўзбекистонда ҳаво ва сув ифлосланиши муаммосини ҳал этиш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар Тожикистон ОАВ нигоҳида

Январ 31, 2024. 17:01 • 2 дақ

222
Ўзбекистонда ҳаво ва сув ифлосланиши муаммосини ҳал этиш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар Тожикистон ОАВ нигоҳида

ДУШАНБЕ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Тожикистоннинг «Avesta» ахборот агентлиги «Ўзбекистон ҳаво ва сув ифлосланиши муаммосини қандай ҳал қилмоқда» сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қиляпти «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларда санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш борасидаги сиёсат изчил амалга оширилаётгани таъкидланган. «Сўнги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувининг янги тизими шакллантирилди, бир қатор муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, стратегик ва дастурий ҳужжатлар лойиҳалари янгиланди», - дейилади мақолада.

Маълум қилинганидек, жорий январь ойининг ўзида ушбу ҳаётий муҳим масаланинг турли жиҳатларини тартибга солувчи бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди.

«Хусусан, шу йил 8 январь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда , 2024 йилда 765 та кўп қаватли уйга умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган»,- деб ёзган агентлик.

Мақолада Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва чиқиндиларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича ишлар ҳақидаги муҳим маълумотлар ҳам ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

«Ушбу муҳим қадамлар нафақат ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни ошириш, балки мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган «яшил» ташаббусларни қўллаб-қувватлашда фуқаролар ва тадбиркорларнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга қаратилган», - деб ёзган «Avesta».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш