Франция ҳудудининг қарийб 70 фоизида сувдан фойдаланиш бўйича чекловлар ўрнатилди
Август 11, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 152
ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Қурғоқчилик туфайли Франция ҳудудининг деярли 70 фоизида сувдан фойдаланиш чекланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Agence France-Presse”нинг маълум қилишича, сув ресурслари соҳасидаги кескинлик кучли қурғоқчилик сабабли юзага келган.
“Франция жуда кучли қурғоқчиликни бошдан кечираётган бир пайтда, иқлим ўзгариши оқибатлари сув ресурслари билан боғлиқ кескинликни кучайтиришда давом этмоқда. Мамлакат ҳудудининг деярли 70 фоизида сувдан фойдаланишга чекловлар жорий қилинган”, – дея агентлик Франция экологик ўтиш вазирлиги баёнотидан иқтибос келтиради.
Республиканинг 67 та департаментида сув танқислиги сабабли энг юқори – инқироз даражаси, яна 21 тасида эса юқори даражадаги хавф эълон қилинган.
Инқироз даражасида сувдан фақат соғлиқни сақлаш, фуқаро муҳофазаси, ичимлик суви таъминоти ва санитария эҳтиёжлари учун фойдаланишга рухсат берилади. Хавф даражаси юқори бўлганда эса боғлар ва яшил майдонларни суғориш, ҳовузларни тўлдириш, машиналарни ювиш ва экинларни суғоришга чекловлар ўрнатилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси