Logo

Ўзбекистон элчиси ва Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири аграр соҳада икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Март 04, 2024. 11:08 • 58 сония

134
Ўзбекистон элчиси ва Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири аграр соҳада икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар

БОКУ, 4 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Мажнун Мамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Озарбайжон томонига Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришаётган муваффақиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясининг асосий мазмун-моҳияти ва мақсадлари таъкидланди. Фермерларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, сувдан самарали фойдаланиш, финдиқ, анор, ва узумнинг махсус навларини етиштириш бўйича илғор Озарбайжон тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Вазир ўз навбатида, Озарбайжонда маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди ва Ўзбекистон томонидан ўзаро алоқаларни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Мажнун Мамедов, шунингдек, Ўзбекистон тадбиркорларини Озарбайжондаги чорвачилик, ер участкаларида турли экинлар экиш бўйича инвестиция лойиҳаларида иштирок этишни таклифини илгари сурди.

Учрашувда жорий йилнинг 15-17-май кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган "Caspian Agro 2024" ва "Interfood Azerbaijan 2024", кўргазмаларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг иштирокини ташкил этишга масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш