Logo

Ўзбекистон ва Венгрия истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Июнь 17, 2024. 11:26 • 59 сония

150
Ўзбекистон ва Венгрия истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда

БУДАПЕШТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Экспортни рағбатлантириш агентлиги бош ижрочи директори Габор Йеней билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Томонлар инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Габор Йеней Ўзбекистон билан ҳамкорликни юқори баҳолади. "Сўнгги икки йил давомида 5 та бизнес-форум ўтказилди. Бу қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан томонларнинг ўзаро манфаатдорлигидан далолатдир", деди у.

Томонлар, шунингдек, IT, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик каби соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва экспорт салоҳияти оширишга эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари, мамлакатнинг сармоявий ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ўзбекистонда пилот лойиҳаларини амалга ошириш учун бир нечта нуфузли Венгрия компанияларини танлаш, икки давлат салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон ва Венгрия бизнес вакилларининг халқаро кўргазмалар ва савдо миссияларида иштирокини ташкил этиш таклиф этилди.

Агентлик Ўзбекистон томони ташаббуси билан Венгрияда бир қатор иқтисодий тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича нуфузли компаниялар рўйхатини аниқлаш, қўшма тадбирларни ташкил этиш, ҳамкорликда бизнес-форумлар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш