Logo

Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти Хитойнинг Хайкоу шаҳрида тақдим этилди

Июнь 12, 2025. 14:52 • 46 сония

64
Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти Хитойнинг Хайкоу шаҳрида тақдим этилди

ХАЙКОУ, 12 июнь. /"Дунё АА/. Хитойнинг Хайнань провинцияси Хайкоу шаҳрида Ўзбекистон – Хайнань савдо-иқтисодий форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир мамлакатимиз Бош консулхонаси, Хайнань провинцияси Ташқи савдони рағбатлантириш қўмитаси ва  Ўзбекистон ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.


Унда қурилиш материаллари, электротехника, "яшил" энергетика, озиқ-овқат маҳсулотлари, текстиль саноати, туризм ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган 100 дан ортиқ маҳаллий компаниялар, иқтисодий ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.


Йиғилганларга мамлакатимизнинг инвестициявий, савдо-иқтисодий, туризм ва таълим соҳаларидаги салоҳияти ҳамда давлат томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.


Шунингдек, B2B форматида ўтказилган музокаралар давомида мамлаткатимизда истиқболли  қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Форум якунида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, олий таълим муассасалари, туризм ва қурилиш соҳасида фаолият юритаётган компаниялар ва Хайнань провинцияси савдо-саноат ва инвестиция палаталари ва йирик корхоналари  ўртасида бир қатор келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш