Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларини Мисрнинг йирик савдо тармоқларида жойлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди
Февраль 23, 2024. 09:59 • 2 дақ
• 825
ҚОҲИРА, 23 февраль. /«Дунё АА»/. Ўзбекистон дипломатлари Мисрдаги йирик «HyperOne» гипермаркети раҳбари Муҳаммад ал-Ҳаварий билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистондан Мисрга экспорт ҳажмини ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш ва ўзбек маҳсулотларини «HyperOne» гипермаркети расталари орқали сотиш масалалари муҳокама қилинди.
Миср томони маҳаллий аҳолини жалб қилиши мумкин бўлган ўзбек товарлари, хусусан кийим-кечак, қуритилган мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистондан сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун, гипермаркет ҳудудида «Ўзбекистон маҳсулотлари ҳафталиги»ни ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Таъкидланишича, бу каби амалиёт илгари бошқа мамлакатлар мисолида тажрибадан ўтказилган.
Шунингдек, томонлар «HyperOne» ҳудудида ўзбек нонларини пишириш ва сотишга ҳам эътибор қаратдилар.
«HyperOne» Мисрдаги энг йирик гипермаркет тармоқларидан бири ҳисобланади. Мазкур савдо тармоғи 2023 йил давомида 72 миллион харидорга хизмат кўрсатган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси