Logo

Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Январ 10, 2025. 12:41 • 43 сония

223
Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

МУМБАЙ, 10 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик заргарлик корхоналаридан бири ҳисобланадиган "Gold Star Jewellery Pvt. Ltd." компанияси бошқарувчи директори Ашиш Шоҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш жараёни, мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, заргарлик саноатини ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш бўйича кўрилаётган изчил саъй-ҳаракатлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Ашиш Шоҳ Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва уларнинг натижаларидан яхши хабардор эканини изҳор қилди. Мамлакат заргарлик соҳасининг салмоқли салоҳияти ва юқори малакали мутахассислар халқаро ҳамкорлик учун кенг истиқболлар очаётганини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон ва "Gold Star Jewellery Pvt. Ltd." компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш