"Jutarnji list" газетаси: Бўлажак Ўзбекистон-Хорватия бизнес-форуми икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда
Февраль 23, 2025. 07:42 • 52 сония
• 76
ЗАГРЕБ, 23 февраль. /"Дунё" АА/. Хорватиянинг етакчи "Jutarnji list" газетасида Ўзбекистон-Хорватия икки томонлама муносабатларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда жорий йилда мамлакатимизда Ўзбекистон-Хорватия бизнес-форуми бўлиб ўтиши, бу хорват ва ўзбек компанияларида ҳозирданоқ катта қизиқиш уйғотаётгани қайд этилган.
Мазкур форум ташкилотчиларидан бири – Ивица Пиричнинг таъкидлашича, ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилаётган ушбу кенг кўламли тадбирдан кўзланган мақсад икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, Хорватия компанияларининг Ўзбекистонга инвестиция киритиши учун очиш, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Хорватия бозорига экспортини кенгайтиришдан иборат.
Мақолада Ўзбекистон Хорватия компаниялари учун ажойиб имконият экани, мазкур иқтисодий форум Ўзбекистон ишбилармон доиралари ва бозори билан алоқа ўрнатиш учун муҳим майдон бўлиши таъкидланган.
"Хорватия Ўзбекистон учун нафақат муҳим ҳамкор, балки Европа учун ҳам стратегик шерикдир, мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч даражаси юқори ва ҳеч қандай муаммолар мавжуд эмас", – дейилган нашрда.
Шунингдек, мақолада Янги Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик учун, хусусан, турли соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга тайёр бўлган хорват корхоналари ва тадбиркорлари учун очиқ эканлиги маълум қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади