"Польша-Туркия" тадбиркорлар уюшмаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Август 11, 2025. 11:03 • 28 сония
• 80
ВАРШАВА, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев "Польша-Туркия" тадбиркорлар уюшмаси ("POTİAD") раиси Хабеш Факибаба билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "Польша-Туркия" тадбиркорлар уюшмаси ва Ўзбекистон томони ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистондаги сармоявий муҳит, юртимиз салоҳияти, республикамиз позициясидан фойдаланган ҳолда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан бизнес юритиш имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашув якунда жорий йил сентябрь ойида биргаликда давра суҳбати ўтказиш ва мазкур уюшмага аъзо тадбиркорларнинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга аҳдлашиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади