Logo

19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида қурилиш материаллари ва ускуналари соҳасида Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми бўлиб ўтади

Октябрь 15, 2024. 17:39 • 38 сония

235
19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида қурилиш материаллари ва ускуналари соҳасида Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми бўлиб ўтади

МАДРИД, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг қурилиш материаллари ва ускуналари соҳасидаги етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатимизга амалий сафари доирасида 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон–Испания бизнес-форуми ўтказилади, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-форум Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.


Форумда Ўзбекистон ва Испаниянинг етакчи компаниялари, қурилиш соҳасидаги мутахассислар ҳамда экспертлар иштирок этади. Иштирокчилар замонавий технологиялар, йўналишлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қиладилар, шунингдек, қурилиш соҳасидаги янги ечимлар билан танишадилар.


Тадбир давомида томонлар қурилиш ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишлари кутилмоқда. Бу Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш