Япониядаги фестивалда ўзбек маданияти ва миллий ҳунармандчилиги намойиш этилди

Ноябрь 09, 2026. 18:00 • 58 сония

• 3
Япониядаги фестивалда ўзбек маданияти ва миллий ҳунармандчилиги намойиш этилди
Япониядаги фестивалда ўзбек маданияти ва миллий ҳунармандчилиги намойиш этилди
Япониядаги фестивалда ўзбек маданияти ва миллий ҳунармандчилиги намойиш этилди
Япониядаги фестивалда ўзбек маданияти ва миллий ҳунармандчилиги намойиш этилди

МАЙДЗУРУ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Япониянинг Майдзуру шаҳрида ўтказилган “XXI Maite Festa” фестивали доирасида Ўзбекистоннинг миллий маданияти ва ҳунармандчилик анъаналари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестивал доирасида махсус тематик майдон ташкил этилди. У ерда япон меҳмонлари Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари, анъаналари ва амалий санъат намуналари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Миллий костюмларни кийиб кўриш, эсдалик учун суратга тушиш ҳамда анъанавий ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарсларида қатнашиш иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, меҳмонлар дўппи тикишнинг ўзига хос хусусиятлари, анъанавий нақшлар ва безак элементлари билан танишиб, миллий бош кийимни мустақил равишда яратдилар.

Мазкур маданий тақдимот япон жамоатчилигига Ўзбекистоннинг тарихи, урф-одатлари ва бадиий анъаналари билан яқинроқ танишиш имконини берди, шунингдек, мамлакатимизнинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш