БАА компаниялари билан Ўзбекистонда ижтимоий объектлар биноларини қуриш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
Сентябрь 26, 2023. 14:07 • 2 дақ
• 141
АБУ-ДАБИ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси биносида "GCC Services" компаниясининг вице-президенти Льюис Родригез ҳамда "Yuco Alliance DMCC" компаниясининг бош ижрочи директори Сардор Юлдашев билан республикамизда ижтимоий объектлар биноларини қуриш йўналишида истиқболли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчихона маълумотига кура, "GCC Services" компанияси "Agility Group" компаниялар гуруҳининг аъзоси бўлиб, озиқ-овқат, логистика, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритади. Компаниянинг 9 та офисида 4 минг нафардан зиёд ходимлар 16 мамлакатдаги лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон томонидан ўқув-тарбия, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда туристик-курорт зоналарини қуриш бўйича тақдимотлар намойиш қилиниб, мамлакатдаги инвестиция муҳити, хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Хориж томонига кўра, компаниялар тиббиёт ва йўл қурилиш соҳаларидаги лойиҳаларга кўпроқ ихтисослашган, шу билан бирга тиббиёт, таълим, йўл ва шаҳар инфратузилмаси йўналишида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида "Standard Chartered" банки томонидан дастлабки розилик берилган.
Учрашув якунида хориж томонидан тақдим қилинган лойиҳаларни ўрганиб чиққан ҳолда уларни амалга ошириш моделини ишлаб чиқиши билдирилди ҳамда келгуси босқичда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан аниқ лойиҳалар муҳокамасига киришилишига келишилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади