Ўзбекистон ҳудудлари ва Британиянинг машинасозлик маркази сифатида ном қозонган Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
Май 07, 2024. 11:53 • 2 дақ
• 157
ЛОНДОН, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия ҳудудлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида амалий ташриф билан Бирмингем шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида элчи Бирмингем мэри лорд Чаман Лал билан учрашув ўтказилди.
Музокаралар давомида Британия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берилди.
Инвестициявий, савдо-иқтисодий, маҳсулотлар экспорти, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Бирмингем маъмурияти раҳбарияти лорд Чаман Лал Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни, жумладан, иқтисодиётни либераллаштириш, ташқи савдони ривожлантириш, ва таълим тизимини модернизация қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Бирмингем мэри, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини, жумладан, Ўзбекистон вилоятлари билан биргаликда савдо кўргазмалари, томонларнинг инвестициявий салоҳиятларига бағишланган тақдимотлар ва маданий тадбирларнинг ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Бирмингем Буюк Британиядаги иккинчи катта шаҳар ҳисобланади. Ҳудудда мамлакатнинг муҳим ишлаб чиқариш корхоналари, дунёнинг йирик компанияларининг филиаллари мавжуд. "Deloitte", "Accenture", "IBM", "Johnson Controls", "Siemens", "BAL", "Mondelez International", "PwC", "Volvo", "GE" ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бирмингем ишлаб чиқариш ва машинасозлик маркази сифатида ҳам ном қозонган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади