Logo

Бухоро вилоятининг иқтисодий, инвестициявий ва туризм имкониятлари Хитойда тарғиб қилиняпти

Март 22, 2025. 12:53 • 43 сония

86
Бухоро вилоятининг иқтисодий, инвестициявий ва туризм имкониятлари Хитойда тарғиб қилиняпти

ГУАНЧЖОУ, 22 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Хитойга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги Атроф-муҳит технологияларини алмашиш ва трансфер қилиш марказида Ўзбекистон - Хитой инвестиция, савдо ва туризм бизнес форуми ўтказилди. Унда  Хитойнинг 60 га яқин компаниялари раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.

Шунингдек, Зуншань, Шэньчжэнь ва Гуанчжоу шаҳарларидаги йирик компаниялар фаолияти ўрганилди ва уларнинг раҳбарлари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Ўзбекистонда оқава сувларни қайта ишлаш, "ақлли" шаҳар инфратузилмаси, "яшил" энергетика, электротехника жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Бухоро вилоятида меҳмонхона қуриш, "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратиш, чой қадоқлаш, ёритиш жиҳозлари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш