Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг Телангана штати бош вазири ўринбосари билан учрашди

Июнь 08, 2026. 17:25 • 53 сония

68
Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг Телангана штати бош вазири ўринбосари билан учрашди

ДЕҲЛИ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистонга амалга оширган амалий сафари доирасида Телангана штати бош вазири ўринбосари Маллу Бҳатти Викрамарка билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида томонлар соғлиқни сақлаш, фармацевтика, инвестициялар ва саноатни ривожлантириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ва Телангана штати ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев ҳам иштирок этиб, Маллу Бҳатти Викрамаркани V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Мулоқот якунида томонлар кўпқиррали шерикликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш