Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Тюмень вилояти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтирилади
Ноябрь 12, 2024. 11:38 • 40 сония
• 160
ТЮМЕНЬ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Тюмень вилояти Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган шаҳарсозлик форумида қатнашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум доирасида дипломатлар Тюмень вилояти Савдо-саноат палатаси президенти Ольга Езикеева билан учрашув ўтказди. Унда миграция соҳасида ва Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Россиянинг мазкур ҳудудидаги йирик қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан Ўзбекистондан қонуний тарзда меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, дипломатлар Винзилинский заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Тюмень вилояти Туризм ва тарғибот агентлиги директори Дмитрий Пухов билан кечган мулоқотда сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон туризм салоҳиятини Тюмень вилояти аҳолиси ўртасида кенг тарғиб қилиш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси