Logo

Миср компанияси Ўзбекистонда спорт кийимларини ишлаб чиқариш қўшма лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Апрель 15, 2025. 17:19 • 34 сония

137
Миср компанияси Ўзбекистонда спорт кийимларини ишлаб чиқариш қўшма лойиҳасини амалга ошириши мумкин

ҚОҲИРА, 15 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Мисрнинг "Activ Sports" компанияси раҳбари Абу Зейд Абдул Хафиз билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Миср ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, жумладан текстиль маҳсулотлари, тайёр кийимлар, хусусан, спорт кийимлари ва пойабзаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

"Activ Sports" компанияси раҳбари ушбу йўналишда Ўзбекистондаги турдош корхоналар билан яқин алоқаларни ўрнатишга ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Миср вакилига жорий йил 23-24 апрель кунлари Зомин туманида ўтказиладиган "Жиззах-2025" халқаро бизнес форуми ҳақида маълумот берилди ва ушбу тадбирга таклиф қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш