Миср компанияси раҳбарлари Хоразм вилоятининг инвестициявий салоҳиятини юксак баҳоламоқда
Август 10, 2025. 13:18 • 52 сония
• 58
ҚОҲИРА, 11 август. "Дунё" АА/. Хива шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Миср" бизнес-форуми иштирокчилари "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур иқтисодий тадбирнинг аҳамияти ва Хоразм вилоятининг инвестициявий салоҳияти тўғрисидаги фикрларини билдирди

Носир Иброҳим, "Gamma" компанияси директори:
– Хивада бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Миср" бизнес-форуми Хоразм вилоятининг ортиб бораётган инвестициявий имкониятлари, иқтисодий салоҳияти ва хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар яқиндан таниш имконини берди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур бизнес-форумда иштирок этиш учун Мисрнинг "Gamma", "Smart", "In2Metals" ва "Copper mining" каби етакчи компаниялари вакиллари Хоразмга келди.
Хоразм вилоятининг инновациялар ва барқарор ривожланишга бўлган садоқати бизни чуқур таъсирлантирди. Ушбу форум бизга қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларида бир нечта истиқболли имкониятларни ўрганиш имконини берди ва биз потенциал шериклар билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишни кутяпмиз.
Асад Муҳаммад, "Smart Company" компанияси вакили:
– Хоразм ҳамкорлик учун ажойиб имкониятларни тақдим этмоқда. Айниқса, барқарор қишлоқ хўжалиги ва ақлли технологиялар соҳасида жозибали таклифлар бор. Биз аллақачон Хоразм вилояти ва Миср учун фойдали бўлган пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича музокараларни бошлаганмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади