Бухоро вилоятининг иқтисодий имкониятлари Хитой компаниялари диққат марказида
Ноябрь 12, 2024. 10:11 • 58 сония
• 176
ГУАНЧЖОУ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг "China-Europe Association for Technical and Economic Cooperation" уюшмаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бухоро вилояти ва Пешку тумани ҳокимликлари мутасаддилари Хитой томонини ҳудуд салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳалар билан таништирди.
Учрашув якунида Уюшма ва унга аъзо компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил 23-25 ноябрь кунлари Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишиб олинди.
Бўлажак сафар давомида Хитой томонидан Бухоро вилоятида амалга ошириш учун тақдим этилган "Яшил" саноат парки, умумий овқатланиш сектори учун қадоқлаш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ва Гуандун провинциясининг Зуньшань шаҳрида Савдо уйини очиш масаласида музокаралар ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси