Logo

Шанхайда Ўзбекистоннинг экспорт ва транзит салоҳияти тақдим этилди

Ноябрь 14, 2023. 07:45 • 40 сония

259
Шанхайда Ўзбекистоннинг экспорт ва транзит салоҳияти тақдим этилди

ШАНХАЙ, 14 ноябрь / "Дунё" АА/. Шанхайда ташкил этилган олтинчи "China International Import Expo-2023" халқаро кўргазмаси доирасида "Бир макон, бир йўл: ўзаро савдо муносабатлари" мавзусида форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитой савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбирда ушбу мамлакатдаги қатор етакчи савдо, ишлаб чиқарувчи, логистика ва суғурта компаниялари ҳамда Шанхай шаҳрида жойлашган хорижий давлатлар консулхоналари вакиллари иштирок этди.


Форум доирасида мамлакатимизнинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан республикамиз экспорт ва транзит салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг жорий ҳолати, икки давлат ҳудудлари ўртасида ўрнатилган тўғридан-тўғри ҳамкорликнинг истиқболлари бўйича иштирокчиларга маълумот берилди.


Ўз навбатида, савдо ва инвестициявий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, транспорт масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш