ЕТТБ Ўзбекистондаги лойиҳалари портфелени кенгайтиришга тайёр
Декабрь 12, 2024. 11:06 • 46 сония
• 172
ЛОНДОН, 12 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Марказий Осиё ва Монголия минтақаси бўйича бошқарувчи директори Хусейн Озхан билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, банк томонидан илгари молиялаштирилмаган йўналишларга маблағларни жалб қилиш, республикадаги тадбиркорлик субъектлари ва ушбу молиявий институт ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистондаги хусусий секторини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларнинг кўламини кенгайтириш, янгиланадиган манбалар орқали республиканинг энергетик барқарорлигини таъминлаш, республика миқёсида юқори аҳамиятга эга бўлган инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширилишини молиялаштириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон 1992 йилда ЕТТБга аъзо бўлган. Банк 32 йил мобайнида Ўзбекистонда умумий қиймати 5 миллиард 153 миллион евро тенг бўлган 170 лойиҳани молиялаштирди. Бугунги кунда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 52 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади