Logo

Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Декабрь 14, 2025. 11:50 • 2 дақ

190
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

ГУЖРАНВАЛА, 14 декабрь. /“Дунё” AA/. Покистоннинг Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Гужранвала Савдо-саноат палатаси (GСCP) вице-президенти Жамаль Саад бошчилигидаги текстиль, тўқимачилик, металлургия, терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал, ёғочсозлик саноатида фаолият юритувчи Гужранвала, Гужрата ва Сиалкот шаҳарларидан келган 70 дан ортиқ тадбиркорлар қатнашди. 

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ташриф доирасида юртимизда бизнесни йўлга қўйиш ва юритиш борасида шаклланган муҳит, хорижий инвесторлар учун тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, тери ва жунни қайта ишлаш, металлургия, қурилиш, ёғочсозлик йўналишларида тақдим қилинаётган имтиёзлар, яратилган қулай шароитлар, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, замонавий инфраструктура тўғрисида маълумот берди. Шахсан давлатимиз раҳбари хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди ва уларга тақдим этилаётган кафолатлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон савдо-иқтисодий, инвестициявий имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг, тадбиркорлар иштирокида алоҳида савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди. Унда Покистон тадбиркорларининг Ўзбекистон ҳудудларида амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестициявий лойиҳаларда иштироки муҳокама қилинди. Шунингдек, сессия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига Ўзбекистон элчисидан жавоб олди.

Гужранвала Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган учрашув якунида 2026 йил февраль ойида металлургия, кимё, тўқимачилик, чарм саноатида фаолият олиб бораётган компаниялар вакилларидан иборат нуфузли Покистон делегациясининг Ўзбекистон ҳудудларига бизнес-миссиясини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Сафардан олдин, унинг натижадорлигини таъминлаш мақсадида доимий мулоқотни давом эттириш, Ўзбекистон томони билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказиш ва унда мамлакатимиз ҳудудларидаги инвестиция лойиҳалари билан танишиш, қўшма корхоналар ташкил этиш мақсадида сафар дастурини пухта ишлаб чиқиш ва кун тартибини шакллантириш юзасидан келишиб олинди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш