Logo

Хитой компанияси билан Бухоро шаҳрида оқава сувни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишиб олинди

Август 31, 2025. 14:01 • 47 сония

44
Хитой компанияси билан Бухоро шаҳрида оқава сувни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишиб олинди

ГУАНЧЖОУ, 31 август. /"Дунё"АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Гуандун провинцияси етакчи компаниялар вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

усан "PK Environmental" компанияси президенти Вань Гуобин бошчилигидаги делегациянинг Тошкент ва Бухоро шаҳарларига сафари давомида "Ўзтекстильсаноат" уюшмаси, Бухоро вилояти ҳамда шаҳар ҳокимликларида қатор учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар давомида томонлар мамлакатимиздаги тўқимачилик корхоналари ва мато ишлаб чиқариш заводлари учун cув тозалаш лойиҳаларини амалга ошириш техник ва молиявий кўрсаткичларни, шунингдек, Бухоро шаҳрида оқава сувни қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича техник-иқтисодий асосларни биргаликда ишлаб чиқишга келишилди.

Гуандун провинциясининг "Zhongshan Material Group" бошқарув раиси Хэ Ситиань Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасаддилари билан музокаралар ўтказди. Хэ Ситиань Ўзбекистонда яратилган бизнес имкониятлар, қўшни давлатлардаги мавжуд бозор салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш