Хитой ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Бухоро ва Андижон вилоятларининг инвестициявий салоҳияти билан танишди
Июль 02, 2025. 10:30 • 41 сония
• 71
ТОШКЕНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида Хитойнинг Гуандун провинциясидаги йирик компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг Бухоро ва Андижон вилоятларига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Zhongshan Hengsheng Washing Products", "Guangzhou Landie Biotechnology", "Guangzhou Chunyiyuan Technology", "China Huaxin Investment Group", "Shenzhen Yuehaitong International Co., Ltd." каби бир қатор йирик компания раҳбарларидан иборат делегация сафар давомида Бухоро ва Андижон вилоятларининг расмий ҳамда бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда Хитой томони учун юртимиз ҳудудларнинг иқтисодий имкониятлар, инвестициявий салоҳияти, хомашё базаси ва хорижий сармоядорлар учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Музокаралар якунида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мебелсозлик, электротехника, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш юзасидан аҳдлашиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади