Logo

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари 2026-йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги иш режаларини муҳокама қилдилар

Март 14, 2026. 14:30 • 2 дақ

93
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари 2026-йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги иш режаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 14 март. /“Дунё” АА/. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раислигида 11-март куни Ўзбекистоннинг хориждаги қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Aфғонистон, Япония, Хитой, Қатар, Украина, Швеция, Ўмон ва Тожикистондаги элчихоналари, Ростов-Дон ва

Мозори-Шарифдаги бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестициялар ва тадбиркорларни жалб қилиш, халқаро молиявий ва грант дастурлари кўмагида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Термиз шаҳри, Бандихон ва Музработ туманларида хорижий инвесторлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг бориши атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш, турли соҳаларда янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, минтақавий бизнеснинг хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш