Logo

Хитойнинг Дунгуань шаҳрида "Ўзбекистон ҳудудлари ва тармоқларининг инвестициявий имкониятлари" мавзусида бизнес-форум ташкил этилди

Июль 25, 2025. 16:35 • 51 сония

70
Хитойнинг Дунгуань шаҳрида "Ўзбекистон ҳудудлари ва тармоқларининг инвестициявий имкониятлари" мавзусида бизнес-форум ташкил этилди

ДУНГУАНЬ, 25 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Хитойнинг Дунгуань шаҳрида "Ўзбекистон ҳудудлари ва тармоқларининг инвестиция имкониятлари" мавзусида бизнес-форум ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига доир тақдимотда Хитой компания вакилларининг эътибори юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, имтиёзлар тизими, ҳудудларнинг драйвер тармоқлари ва истиқболли лойиҳаларга қаратилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бўлим бошлиғи Фатулло Рўзиев вилоятда яратилган бизнес муҳит ҳамда саноат ва туризм йўналишларида таклиф этилаётган инвестициявий лойиҳалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Икки давлат фуқаролари учун жорий этилган 30 кунлик визасиз режим ва Тошкент-Гуанчжоу йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилгани ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга ҳамда туркомпаниялар учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.

Техник-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Хитой–Европа уюшмаси "Яшил қўмитаси" ижрочи раиси Линь Лянь ва Дунгуань шаҳридаги Ганчжоу савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан Хитой ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистон ҳудудларига бизнес-миссиясини уюштириш ва амалий натижаларга қаратилган ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш