Япониянинг Киото шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва туризм салоҳияти тақдимот қилинди
Октябрь 21, 2023. 09:25 • 2 дақ
• 194
КИОТО, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Киото шаҳрида Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (JapanUzECO) билан ҳамкорликда бизнес-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Япониянинг етакчи ишбилармон доира ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида янги ташкил қилинган «JapanUzECO» уюшмасининг тақдимоти ўтказилди. Ушбу ташкилот Япония ва Ўзбекистон ўртасида кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро қўшма тадбирлар, бизнес-форумлар уюштириш, икки давлат компаниялари ўртасида алоқаларни ривожлантирган ҳолда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинганлиги маълум қилинди.
Бизнес семинари давомида «Kyoto Plaza Hotels Co.Ltd» компанияси президенти, «JapanUzECO" асосчиларидан бири Юкио Шимизу сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестициявий муҳит сабабли хорижий инвесторлар мамлакатда бизнес юритишга катта қизиқиш билдираётгани таъкидлади ва иштирокчиларни Ўзбекистонга инвестиция киритишга чақирди. Шунингдек, у «Kyoto Plaza Hotels Co.Ltd» компанияси томонидан Хоразм вилоятига тўғридан-тўғри инвестиция киритилган ҳолда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳа ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов ўз чиқишида япон томонини мамлакатимизнинг инвестициявий ва туризм салоҳияти билан таништирди.
Дипломат Ўзбекистонда сўнгги 6 йил давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, валюта бозорини эркинлаштириш, давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилган самарали ислоҳотларни қайд этди. Шунингдек, япон компаниялари учун қизиқиш уйғотадиган автомобилсозлик, тўқимачилик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялар каби тармоқларга ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга бизнес-миссия билан боришга таклиф қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишлаган махсус тақдим ўтказилди. Унда тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳамда хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Киото префектураси сайёҳлик компаниялари вакиллари билан суҳбатда мамлакатимизга ушбу ҳудуддан сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиб бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди