Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида тақдим этилди
Июнь 17, 2025. 10:48 • 46 сония
• 112
ГУАНЧЖОУ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Хитойнинг "NOVA International Belt and Road Platform" уюшмаси билан биргаликда Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларига бағишланган бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда 50 га яқин маҳаллий компаниялар вакиллари қатнашди. Иштирокчиларга мамлакатимизда хорижий компаниялар учун яратилган қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳити, имтиёз ва преференциялар тизими, ҳудудларнинг драйвер тармоқлари ҳамда истиқболли лойиҳалари тўғрисида сўзлаб берилди.
Форум якунида қурилиш материаллари ва спорт ускуналарини ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, мебелсозлик ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритаётган компаниялардан иборат делегациянинг шу йилнинг август ойида Андижон вилоятига бизнес-миссиясини ташкил этишга келишиб олинди.
Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, "NOVA International Belt and Road Platform" раҳбари Ю Тинг билан алоҳида мулоқот қилдилар. Унда мазкур уюшмага аъзо компанияларнинг Ўзбекистонга сафарларини ишлаб чиқиш, уларни юртимизда ташкил этиладиган форум, кўргазма ва ярмаркалар ишида фаол иштирокини таъминлаш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади