Қашқадарё вилояти туркиялик инвесторлар учун истиқболли ҳудуд
Июль 26, 2025. 13:57 • 53 сония
• 52
АНҚАРА, 26 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида вебинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн учрашувда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашининг Туркия-Ўзбекистон қўмитаси раиси Ўзғур Онур Ўзгувен, қўмитаси бошқарув аъзоси Хўснў Алп, Қашқадарё вилояти ҳокимли Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси, вилоятда фаолият олиб бораётган турк инвесторлари ва мамлакатимиз компания раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари қатнашди.
Вебинар давомида Қашқадарё вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоятидаги энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал, туризм ва мавжуд эркин иқтисодий зоналар имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди.
Қашқадарё вилоятда ишлаётган Туркиянинг "AKSA Enerji" компаниясининг Нишон туманидаги Таллимаржон иссиқлик электр станцияси директори Атилла Назиф Атай ва "EMG Inter Investment" компанияси бошқарув кенгаши раиси Еййўп Гергерли Ўзбекистондаги фаолияти ва тажрибаси билан ўртоқлашди.
Туркия томони Қашқадарё вилоятининг энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим каби бир қатор соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади