Қашқадарё вилояти Россиянинг Олтой компанияси билан шифобахш гиёҳлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилмоқда

Август 26, 2026. 11:30 • 2 дақ

107
Қашқадарё вилояти Россиянинг Олтой компанияси билан шифобахш гиёҳлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилмоқда

НОВОСИБИРСК, 26 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Россиянинг Олтой ўлкасидаги “Алфит” компанияси вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон бозорида юқори технологик фитотерапевтик маҳсулотлар, хусусан, Олтой ўлкаси маҳсулотларининг ўрни муҳим экани таъкидланди.

“Алфит” компанияси шифобахш гиёҳлар асосида дори-дармонлар, озиқ-овқат ва парваришлаш воситалари ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон томонидан Яккабоғ тумани ҳокимлиги вакиллари “Алфит” компанияси билан ҳамкорлик қилишга, Қашқадарё ҳудудида ўсадиган шифобахш гиёҳлар асосида маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда Олтой ўлкаси ишбилармон доираларининг шу йил сентябрь ойида Ўзбекистонга режалаштирилган бизнес-миссияси доирасида компания вакилларининг вилоят ва туман салоҳияти билан яқиндан танишиш учун Яккабоғ туманига ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

“Алфит” компанияси капсулалаштирилган фитойиғмалар, ўсимлик экстрактлари, ихтисослаштирилган косметик воситалар ва шакар қўшилмаган қандолат маҳсулотларини ўз ичига олган 350 дан ортиқ турдаги фитомаҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш