Logo

Ўзбекистон ва Миср компаниялари тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилмоқда

Май 12, 2025. 11:44 • 32 сония

82
Ўзбекистон ва Миср компаниялари тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилмоқда

ҚОҲИРА, 12 май. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Tibtexnika" компанияси раҳбари Элёр Раҳматов ва Мисрнинг  "Bell Energy" компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайсам Ҳусайн ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Tibtexnika" компанияси раҳбари Элёр Раҳматов  мулоқот аввалида корхона фаолияти ва режалари ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифати тўғрисида батафсил маълумот берди.

Асосий эътибор юртимизда ишлаб чиқарилган тиббиёт маҳсулотлари экспортини ташкил қилиш, Европа, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига етказиш учун тегишли лицензиялар олиш масалаларига қаратилди.

Миср томони билан юртимизда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

"Bell Energy" компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайсам Ҳусайн Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш