Мазовия ҳудудида “Польша–Ўзбекистон” маркази иш бошлади

Октябрь 31, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 179
Мазовия ҳудудида “Польша–Ўзбекистон” маркази иш бошлади
Мазовия ҳудудида “Польша–Ўзбекистон” маркази иш бошлади
Мазовия ҳудудида “Польша–Ўзбекистон” маркази иш бошлади

ВАРШАВА, 31 октябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг Мазовия воеводалигида “ATT Logistics” халқаро логистика компанияси базасида ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларига етказиб беришни соддалаштиришга қаратилган “Польша – Ўзбекистон” логистика хаби ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Янги хаб ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларга махсус ажратилган 1 000 квадрат метр майдонда товарларни олти ой давомида бепул сақлаш ҳамда консолидация қилиш имкониятини беради.

Омбор хизматлари ва юк ташишни ташкил этишдан ташқари, “ATT Logistics” маҳсулотларни Европа Иттифоқи бозорларида сотувга чиқаришда ҳам кўмаклашади. Юкларни етказиб бериш “Euro-6” экологик стандартига жавоб берувчи 100 дан ортиқ замонавий юк машиналари орқали амалга оширилади. Бу Европанинг турли минтақаларига ташишларни ташкил этиш ва йирик савдо тармоқларига етказиб бериш имконини беради.

Логистика хабидан фойдаланиш, шунингдек, Европа, жумладан, Марказий ва Шарқий Европа бозорларига чиқишда етказиб бериш йўналишларини оптималлаштириш ҳамда транспорт харажатларини қисқартиришга хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Қўшимча маълумотларни Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг commercial.pl@mfa.uz  электрон почта манзили орқали ҳам олиш мумкин.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш