Logo

XXV Хитой халқаро инвестициялар ва савдо ярмаркасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди

Сентябрь 19, 2025. 12:16 • 44 сония

53
XXV Хитой халқаро инвестициялар ва савдо ярмаркасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди

ГУАНЧЖОУ, 19 сентябрь. /"ДунёАА/. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бошланган XXV Хитой халқаро инвестициялар ва савдо ярмаркасида (CIFIT) "Invest in Uzbekistan" ва "Made in Uzbekistan" номли Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тўрт кун давом этадиган ярмаркадаги Ўзбекистон павильонида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва тўқимачилик саноати, чарм ва ипакчилик ҳамда туризм соҳаларидаги инвестиция имкониятлари, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 50 турдаги экспортбоп маҳсулотлар тақдим этиляпти.

Ярмарка доирасида ўтказилаётган икки томонлама учрашувларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

1997 йилдан буён мунтазам ўтказаётган "CIFIT" Хитойнинг энг йирик инвестиция ва савдо кўргазмаси ҳисобланади. Жорий йилги тадбирда 120 дан ортиқ давлатлар вакиллари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларини қамраб олган 500 дан ортиқ Хитой ва халқаро компаниялар иштирок этмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш