Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Гулистон вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар йўлга қўйилмоқда

Июнь 03, 2025. 14:17 • 50 сония

133
Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Гулистон вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар йўлга қўйилмоқда

ГОРГАН, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев амалий сафар билан Эроннинг Гулистон вилояти Горган шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Гулистон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатасида бизнес-форум ўтказилди.

Унда Гулистон вилояти губернаторининг иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари Абду Али Киан Меҳр, Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Амир Юсефи ва ҳудуднинг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Элчи Фариддин Насриев ўз маърузасида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида эронлик ишлаб чиқарувчилар учун эркин иқтисодий зонаси ташкил этилгани ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида алоҳида таъкидланди. Гулистон вилояти тадбиркорларига мазкур эркин иқтисодий зонада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди.

Бундан ташқари, Гулистон вилоятининг етакчи компаниялари раҳбарлари билан В2В форматида учрашувлар ўтказилди. Уларда мамлакатимизда бизнес юритиш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш