Logo

Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг Сирғали туманининг Қувайт ҳудудлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди

Апрель 06, 2024. 11:17 • 44 сония

183
Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг Сирғали туманининг Қувайт ҳудудлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 6 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ризо Асадов ҳамда Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани ҳокими Элбек Шукуров билан онлайн учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Уларда Ўзбекистон ва Кувайт ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ҳудудлараро муносабатларни янада ривожлантириш, амалга ошириш режалаштирилган инвестициявий лойиҳаларга хорижий сармояларни жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таклиф этилаётган инвестициявий лойиҳалар Кувайтнинг йирик тадбиркорлари ўртасида кенг тарғиб этилиши билдирилди. Шунингдек, ушбу лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган бизнес вакиллари билан алоҳида музокаралар ташкил этишда кўмак кўрсатилиши таъкидланди  

Бундан ташқари, томонлар жорий йил 13-14 май кунлари Кувайтда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон-Кувайт бизнес форумида Фарғона ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамда ишбилармон доира вакилларининг иштирокини таъминлаш масаллари хусусида фикр алмашдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш